avatar
Куч
40.51
Рейтинг
+16.87

Намозов Жамшид Абдумуминович

Мақолалар

QARIYALARGA E’TIBOR — MAQSADIMIZ ULUG’VOR

Блог им. imperor


19 dekabr kuni «Poytaxt» biznes markazining «Navoiy» zalida «Tajriba va yangilik» loyihasining yakuniga bag'ishlangan konferensiya bo'lib o'tdi.
DVV Intenational «Olmon Xalq Universiteti» hamkorligida va «Atlasko-EDU» nodavlat o'quv markazi qoshida tashkil qilingan bepul kurs bo'lib, nafaqa yoshigacha va nafaqa yoshidagilarning kompyuter savodxonligini oshirish asosiy maqsad qilib olingan.
Bu g'oya 2012 yilning 11 sentabrida ishlab chiqilgan bo'lib, unda 3 oy davomida kompyuter tuzilishi, dasturlari va yangi texnologiyalar o'rgatiladi. Microsoft Word, Excel, Power Point va Paint va Internet dasturlarida ishlash va unda yangilik qilish kurs a'zolariga ustuvor vazifa qilib belgilangan.
Kursni 48 nafar 50 yoshdan 74 yoshgacha bo'lgan ishtirokchilar tashkil qiladi. Qizig'i shundaki, eng yoshi ulug' o'quvchi 74 yosh. Shuningdek, u eng so'nggi a'zo hamdir.
Konferensiyada so'zga chiqqanlar quvnoq va samimiy tarzda barchaga o'qish taassurotlarini o'rtoqlashishdi. Tadbir yakunida eng yaxshi ijodkorlarga qimmatbaho sovg'alar hadya qilishdi.
Kursning kelgusida faoliyatini davom ettirish haqida qizg'in suhbat bordi.
Ayniqsa, Internetdagi ijtimoiy tarmoqlarda ishlash uchun qulay bilim va ko'nikma hosil qilgan ishtirokchilar yanada ahil-inoq va do'stl bo'lib qolish uchun zamin yaratildi, desak mubolag'a bo'lmasa kerak.
Qariyalarimizga bo'lgan e'tibor, mehr-muruvvat va hamdo'stlik barchamizni tark etmasin.

Kamoliddin HAMDAMOV,
O'zMU jurnalistika
fakulteti talabasi 

17 апрел яқинлашмоқда...

Блог им. imperor

 IIIанъанавий талабалар медиа-конференциясига тайёргарлик авжида.  Бугун биз ХХI асрда- шиддатли ахборот асрида яшаяпмиз. Ҳар бир ишда, фаолиятда ахборот ва билим асосий унсур сифатида намоён бўлмоқда. Сиз-у биз амалга ошираётган ҳар қандай юмушда ахборотнинг ўрни ва кўлами тоборо ортди. Эътибор берсангиз, атрофимизда маълумот етказувчи воситалар ҳам кун сайин кўпаймоқда. Одамлар кўникиб қолган телевидение, радио, газета ва журналлар сингари оммавий ахборот воситалари билан бирга ҳозирда Интернет ҳам жамиятга оммавий коммуникация- ахборот алмашинуви воситаси бўлиб кириб келаётир. Интернетни ривожлантириш уни ҳар бир мактаб, колеж, олий уқув юртларига кириб бориши учун ҳукуматимиз томонидан ҳам қатор ислоҳатлар олиб борилмоқда.Интернет ривожлангани сари унинг етакчи функцияси Ахборот тарқатиш-Интернет журналистикаси ҳам шу тариқа ҳаётимиздан муқим ўрин эгалламоқда.Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети  «Интерне журналистика назарияси ва амалиёти» кафедрасининг ташаббуси билан ҳар йили "ЎзМУ талабаларининг Анъанавий медиа Конференцияси" ўтказилиб келинади.Мазкур медиа лойиҳадан кўзланган мақсад ҳам Интернетнинг истиқболли оммавий ахборот воситаси сифатида оммалаштириш ҳамда  Ўзбекистонда Интернет-журналистикасини ривожлантиришга хисса қўшишдир.Анъанага мувофиқ бу йил ҳам медиа конференцияга жуда катта тайёргарлик ишлари бошланиб кетган.


Сарҳадсиз туйғуларнинг рангин олами

Блог им. imperor

            Кузнинг охирги кунлари. Булут кўнгли ўксиб, ерга ўз дардини тўкяпти. Кўҳна чинор дарахтидан сўнгги япроқлар чайқала-чайқала оҳиста ерга қўнди. Бу биз учун оддий ҳол. Аммо мусаввир учун айрилиқ. Мунгли жудолик. Юракни парча-парча қилувчи ҳаяжон. Кучли ҳаяжон буюк асар яралишидаги тўлғоқ. Мўйқаламни зерикишдан озод этувчи юмуш. Хаёлларни олиб қолгувчи илҳом файтуни. Мўйқалам соҳиби хаёлан файтунда илҳомлар оролига сайр этади.


Юр муҳаббат, кетдик бу ердан...

Блог им. imperor

   14 феврал куни ҳар доимгидан ҳам барвақт уйғондим. Бугун улуғ боболаримиздан бири, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган сана. Биринчи қиладиган ишим телевизор мурувватини бураш бўлди. Қайси каналга ўзгартирмай, деярли ҳаммасида Бобур ва унинг авлодлари ҳақида сўз боради. Кимдир «Бобурнома» ҳақида гапиради, кичкинтой ўғил-қизлар болаларга хос соддалик билан ғазал ўқишади.  Саҳна кўринишлари, тадбилар, адабиётшуносларнинг маърузалари… Хуллас, бугунги кун Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон учун ифтихор байрами.


БЛОГ – профессионал журналистика сари,,,

Блог им. imperor
Бугунги кунда блоглар Интернет фойдаланувчилари орасида шу қадар оммалашиб бормоқдаки, ҳатто блоггерларнинг ўзи ҳазиломуз тарзда «Агар Шекспир замондошимиз бўлганида ўзининг машҳур TO BE OR NOT TO BE иборасини TO BLOG OR NOT TO BLOG га алмаштирган бўларди», деб қўйишар экан.
  Фойдаланувчилар ўз блогларидан қандай мақсадларда фойдаланадилар?


Савоб изласанг, остонангни обод қил

Блог им. imperor
Ўзбекистон қадим-қадимдан улуғ алломалар, валий инсонларни тарбиялаб вояга етказган юрт. Бу табаррук заминда исломий илмларнинг барча тури ривожланиб, дунёга машҳур назарий тадқиқотлар яратилган, ўзига хос мавқега эга илмий мактаблар шаклланган.

 

Нақшларга жо бўлган ҳаёт

Блог им. imperor
        Инсон қалби азалдан гўзаллик ошносидир. Шундан бўлса керак биз ҳар доим бирор бир нафис, юрагимизни тўлғантирадиган санъат намуналарининг гувоҳи бўлсак ўз хоҳиш истакларимизга қарши бўлсада беихтиёр энтикаверамиз. Юрак тубидаги бу истакларимизни эса кўпгина санъат намуналари қаторида нафис ёғоч ўймакорчилиги ҳам ўзига жалб қилади. Ана шундай вақтларда эса хаёлларимиз бизни чинакам гўзалликлар яратиладиган қадамжоларга етаклай бошлайдилар...

Хизматингда турмасам сени, болам дема ВАТАНим мени...

Блог им. imperor
Ўзбекистон мустақил демократик мамлакат сифатида жаҳон саҳнасига чиққанлигига ҳам йигирма йил тўлди.

Ўтган бу давр бир фарзанднинг камолот ёшига тенг;
Ўтган бу вақт кичик бир ниҳолнинг ўсиб униб улкан чинорга айланиши учун етарли вақт; Мустақилликнинг илк кунида мактаб остонасига қадам қўйган ўқувчи бугун бирор илм соҳасида фан номзоди бўлишга эришди;
Айни ўша кунларда дунёга келган фарзандларимиз жаҳон спорт ареналарида ўзига хос ютуқларни қўлга киритди.
Айни ўша тарихий сана тенгдошлари бўлган ўғлонларимиз бугун ВАТАН сарҳадларини қўриқлаётган забардаст аскар ва зобитлардир. 

Қуш инида – соқовғоз” (ёки ёш авлоднинг муомала маданияти)

Блог им. imperor
"Қуш инида кўрганини қилади", — бу халқимизнинг тилидаги доно нақлдир. Буни ҳаёт мисолида олиб қарайдиган бўлсак, фарзанд уйидаги тарбияни жамиятга ёяди демакнинг ўзгинасидир.

Йўлим тушиб кўчадаги яқин интернет кафеларидан бирига кирдим, дўстим билан хат ёзишмоқчи бўлдим.  Хона бурчагидаги компьютерлардан бирини банд қилдим. Шу пайт бирин-кетин ёнимдаги бўш ўринларни ҳали балоғат ёшига етмаган, чамаси мактаб, коллеж ўқувчилари эгаллашди. Ҳа, булар ҳам бўш вақтларини бекор ўтказмоқчи эмас-да, деган фикр келди ҳаёлимга. Бироқ, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай туриб улардан батамом ҳафсалам пир бўлди...


Бола кулгусидек беғубор ВАТАН

Блог им. imperor
Президентимизнинг "Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура"асарларини ўқиб...

 
Мустақиллик нима?  Озодликнинг таъми қандай? Эркинликни қачон ҳис қилиш мумкин? Бир қарашда оддий ва жўндек туюлади. Яхшилаб мулоҳаза қилиб кўрилса, бу саволнинг жавоби тарих зарварақларининг минглаб, миллионлаб саҳифаларида яшириниб қолиб кетгандек. Бу саволнинг илдизи эҳтимол биз тасаввур қилишимиз мумкин бўлмаган даражада чуқурдир.  Балки…  

Эскалатор навбатчиси кундалигидан...

Блог им. imperor

                         


Ўтаётган кунларим икки томчи сувдек бир-бирига ўхшаш. Мен касбимни сева бошладим. Гарчи у менга кўп ҳолларда қуёшнинг тоғлар ортидан кўтарилиши-ю, пилиги тугаб ўчиб бораётган шам каби яна виқорлар орасига ботишидек ҳузурли лаҳзаларни туҳфа эта олмаса ҳам.


Менинг ишга келишим ва кетишим баъзида ўзимга ҳам сирлидек туйилади. Устимдан кула бошлайман. Инсон ўзини ҳеч қачон кулгили нарсалар билан таққосламайди деб ўйлардим. Токи менинг ҳаётим ана шундай воқеаларга ўхшаб қолганини англамаганумча.


Ўзбекистонда ахборот технологияларнинг ривожланиш масалалари

Блог им. imperor

Илм-фан тобора ривожланиб бораётган бугунги кунда инсониятнинг ахборот олишга бўлган эҳтиёжи ҳам ортмоқда. Бу талабни қоплаш йўлида фаолият юритаётган ахборот тарқатиш воситалари талайгина. Булар орасида Интернет барча фойдаланувчилар учун қулайлиги, арзонлиги, ҳар қандай янгиликни оммага етказишда тезкорлиги билан етакчилик қилмоқда.

Семиз китобнинг юраги секин тепади

Блог им. imperor

 


Ҳар куни минглаб китоблар нашрдан чиқади. Ҳар куни минглаб ғоялар эркинликка қўйиб юборилади. Дўкон пештахтасида бежирим муқовали “семиз” китоблар тун-у кун одамларга термулиш билан овора. Шунда хаёлимиздан ҳали сиёҳи қуримай туриб қўлма-қўл бўлиб кетаётган китоблар ҳам борлиги ўтади-ю, яна беихтиёр ишимизда давом этиб кетаверамиз.



 


Китоб дўконини айланаётиб, икки кишининг ўзаро суҳбатига дуч келиб қолдим. Улардан бирининг қўлида “семиз” китоб шеригига гап қотади: — Китоб дегани мана бундай бўлибди-да, муқоваси қаттиқ, оғиргина. Яқиндагина чиққан китобим бунинг олдида дафтар бўлиб қолади.Иккинчисининг ҳам фикри чакки бўлмади: — Шуниям ўйлаб ўтирасанми, ёзганларингни “чўғи кам” бўлса, битта зўр йўли бор. Очиғи, ўзим ҳам китоб чиқариш ниятида юрганим боис, ўша “зўр” йўлни билиш мақсадида уларга яқинлашдим.

Онг “қароқчи”лари

Блог им. imperor

Машҳур латифа ёдимга тушди: Нариги дунёда “Жаннат” ва “Дўзах” номли дарвозалар бор экан. Гуноҳ-савоби тенг келиб қолган бир одамга хоҳлаган эшикка кириш имконияти берилибди. Шунда у секин Жаннат эшигидан мўралабди: Ҳамма жой сокин, тоғлар, далалар ястаниб ётганмиш. Кейин Дўзах эшиги тирқишидан қарабди: Ўйин-кулги авжига чиққан, ҳамма хурсандчилик қилиш билан оввора.


Хат ўтмишда қолдими?

Блог им. imperor

Мен ва уйим орасидаги масофа 500 километрлар чамаси. Бу ерда каминани боғлаб турган ягона сабаб эса адабиёт. Эндигина ишдан бўшаб, оромкурсига ўтирдим. Дўстимга қўнғироқ қилишим керак. Ҳозир бармоқларим аллақачон ёдлаб олган рақамларини бирин-кетин тин олмасдан босади-ю, бироз жимликдан кейин олисларда мудраб ётган телефонингни ларзага келтиради. Орамиздаги масофа тобора қисқариб борар, ҳозир айтилажак одатий сўз ҳаммасига бир зумда нуқта қўяди. Буёғи ҳамманинг оғзидаги гаплар. Ҳар гал мен шу сўзларни яқинларим учун яна бир бор такрорлашга мажбурман. Ҳарчанд уринмай, қулоқ ўрганган айрим жумлалардан воз кеча олмайман. Салом, аввало Худонинг қарзи. Ундан кейинги ҳолат умумий гаплар. Аҳволларингиз яхшими, чарчамаяпсизми, менинг ишларим яхши…


“Интернет журналистлари” жамоасини йилнинг энг яхши ғояси…

Блог им. imperor

Ёшлигимда “Мен журналист бўлишга қизиқаман” деганимда амаким менга: -биласанми бу соҳа жуда ҳам қийин соҳа — чунки, журналист ўз касбининг моҳири бўлиши учун вақтдан бир қадам олдинда юриши керак, йуқса ана шу забт этилмаган биргина қадам, уни журналистика оламидан бир неча минг қадам орқага улоқтириши мумкин деган эди.

Мақсадли манзил сари…

Блог им. imperor
ЎзМУ Талабаларининг II- Анъанавий медиа-Конференцияси якунланди…


Ҳаракатланиш, турғунлик ҳолатида туриб қолишдан доимий ўзгариб бориш, ривожланиш, янги шакллар олиш ва янги вазифаларни бажаришни чуқур маъноли тушунча — «ҳаёт» деб атаймиз. Бизга яшаш шунинг учун қизиқарлики, ҳар бир янги кун бизга бирор ўрганилмаган, нотаниш янгиликни олиб келади. Агарда бу янгилик ўзида янада ижобий натижалар келтирса, унда биз бу ҳолатни эволюция деб атаймиз.
Ҳар қандай янгилик — бу жуда тез эсдан чиқариб юборилган эскилик деб ҳисобланса ҳам, бу ҳар доим қайта ислоҳ қилинади. Ривожлантириш ва янгиланиш жараёнлари, албатта, эскириш ва турғунлик жараёнидан фойдалироқ эканлигини ҳеч ким эътироз этмаса керак…

Эълон

Блог им. imperor
Талабалар Медиа-конференцияси

2011 йил 15 апрел куни соат 12.00да Ўзбекистон Миллий университети (ЎзМУ) Маданият саройида Иккинчи Анъанавий Талабалар Медиа-конференцияси бўлиб ўтади. Медиа-конференция ахборот технологияларининг журналистика соҳасида тутган ўрнига бағишланади.
Конференция Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетининг “Интернет-журналистика ва информацион технологиялар” кафедраси томонидан ташкил этилиб, Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий Ассоциацияси, “Sarkor Telecom” провайдери, шунингдек, UzInfoCom компьютерлаштириш ва информацион технологияларни ривожлантириш Маркази ҳамкорлигида ўтказилади.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад талабаларнинг АКТ соҳасини мукаммал ўзлаштиришларига кўмаклашиш, малакали мутахассислар билан ўзаро ахборот алмашишни таъминлаш, Интернетнинг истиқболли оммавий ахборот вистаси сифатида оммалаштириш ҳамда Ўзбекистонда Интернет-журналистикасини ривожлантиришга хисса қўшишдир.

Онамни соғиниб…

Блог им. imperor
Инсоният яралганидан бери қанчадан-қанча шоир, ҳофиз, санъаткор яшаб ўтди. Улар сўз, оҳанг сеҳри ила дилларни ром айлаганлар. Лекин уларнинг барчаси муқаддас зот саналмиш онанинг қиёсини, унга лойиқ ташбекни топа олмадилар. Шунинг учун энг ширин калом, “Она” деган сўз бўлса керак. Энг азиз ва табаррук нарсаларни ҳам онага қиёслаб атаймиз. – Она табиат, Она тупроқ, Она Ватан…

Кўнгил исёни

Блог им. imperor

Яқинда ўқишга борсам ўртоқларим байрам билан табриклаяпти. Ҳайрон қолдим. “Қанақа байрам?!”, сўрадим. “Авлиё Валентин, яьни “севишганлар куни” эмиш. Ҳафсалам пир бўлди: наҳотки биз шу даражага борган бўлсам, деб дарсимни тугатиб уйга қайтаётсам, йўлда мактаб ёшидаги бир-биридан ширин болалар суҳбатлашиб келишарди.